Шарқий Қозоғистонда туғилиб ўсган ҳар бир киши экологик имтиёзларга эга бўлади
8 Апрель 19:15

Шарқий Қозоғистонда туғилиб ўсган ҳар бир киши экологик имтиёзларга эга бўлади

ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятида туғилиб ўсган ҳар бир инсон экологик имтиёзларга эга бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Бақитбек Қизатовнинг сўзларига кўра, ҳудудда туғилиб ўсган ҳар бир киши экологик имтиёзларга эга бўлади. Илгари фақат 1991 йилгача туғилган ва махсус гувоҳномага эга бўлган шахслар имтиёзга эга бўларди.

«Яъни, эндиликда вилоят аҳолисига ёшидан қатъи назар, ҳар ойда 1,5 БҲМ миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Бундан ташқари, ҳар йили 10 кунлик ҳақ тўланадиган таътил берилади», — деди бошқарма бошлиғи.

Бу Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, ҳудудий касаба уюшмалари ва иш берувчилар уюшмалари ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив