Шимолий Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари Беларусга пишлоқ экспорт қилиш ниятида
3 Июнь 21:31

Шимолий Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари Беларусга пишлоқ экспорт қилиш ниятида

PETROPAVL. Кazinform - Шимолий Қозоғистон вилоятида пишлоқ ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Ўтган йили вилоятда 2,3 минг тонна эҳтиёж юзасидан 2,7 минг тонна ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сутни қайта ишлайдиган йирик корхоналардан бирида бўлган вилоят ҳокими Қумар Ақсақалов биргина ушбу заводнинг тўлиқ юкланиши вилоятнинг пишлоқга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, экспортга йўналтиришини таъкидлади.

– Корхона йилига 2,5 минг тонна пишлоқ ишлаб чиқаради. Ҳозиргача улар кунига 70 тонна сутни қайта ишламоқда. Тўлиқ ишлай бошлаганда 350 тоннагача кўтарилади. Сутни қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан таъминлаш мақсадида фермалар қурамиз. Энди сут етишмаяпти. Бу заводда улар қисман Ақмола вилоятидан сотиб олишади. Ҳар йили 10 та ферма қурамиз, 2026 йилгача режа тузилди, маблағ бор», — деди вилоят ҳокими.

Умуман олганда, вилоятда йилига 600 минг тоннадан ортиқ сут ишлаб чиқарилади. Янги сут-товар фермаларининг ишга туширилиши билан маҳсулот ҳажми ортиб бормоқда. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 600 бошга мўлжалланган битта СТФ ишга туширилиши йилига қўшимча 3 минг тонна сут беради. Жорий йил охиригача вилоятда камида 8 ферма ишга туширилади.


Компания бош директори Андрей Гриценконинг сўзларига кўра, Шимолий Қозоғистон сути пишлоқ ишлаб чиқаришга яроқли.

– Вилоятда сут сифати анча юқори. Пишлоқ ишлаб чиқариш учун протеин миқдори юқори бўлган хомашё талаб қилинади. Бизда фермага чорва молларини боқиш ва сақлаш бўйича маслаҳатлар билан ёрдам берадиган хизмат мавжуд. Қозоғистоннинг барча вилоятларига маҳсулот етказиб берамиз, Россия билан ҳамкорлик қиламиз. Жорий йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида ишлаб чиқарилган пишлоқлар билан Қирғизистон, Ўзбекистон бозорига кириб, Беларусга ҳаракат қилишни режалаштирганмиз, – деди А.Гриценко.

Асосий эътибор қаттиқ ва ярим қаттиқ навларни ишлаб чиқаришга қаратилган.


«Мамлакатда 23 минг тонна пишлоқ ишлаб чиқарилади ва шунча миқдорда импорт қилинади. Катта фаолият соҳаси. Вилоятимиздан олинадиган барча сут қайта ишланиши керак. Минтақа бренди экологик тоза маҳсулот ҳисобланади. Бу ҳар йили янада муҳимроқ бўладиган глобал тенденция. Биз тўғри йўлдамиз, – деди Қ.Ақсақалов.

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотларига кўра, Шимолий Қозоғистон вилоятида пишлоқ ишлаб чиқариш билан тўртта корхона шуғулланади.






Муаллиф: Олеся Жуковень


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив