Шимолий Қозоғистон вилоятида коллеж директори Оксфорд университетининг фахрий профессори бўлди
22 Декабрь 09:31

Шимолий Қозоғистон вилоятида коллеж директори Оксфорд университетининг фахрий профессори бўлди

PETROPAVL. Кazinform - Петропавл шаҳридаги Ермек Серкебаев номидаги иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Рауза Кашенева Оксфорд университетининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди.

Шимолий Қозоғистон вилояти таълим бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 17 декабр куни Рауза Кашенева иқтидорли ёшлар санъати ва таълимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Оксфорд университетининг фахрий профессори унвонини олди ва ордени билан тақдирланди, деб хабар беради « Хабар24kz « сайти.

Рауза Кашенева - педагогика фанлари номзоди, Қозоғистон Республикаси таълим соҳасида хизмат кўрсатган ходим. Малакали устоз шогирдлари вилоят, республика ва халқаро танловларда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Рауза Абуталипқизи ҳам саҳнада қўшиқ куйлайди, республика ва халқаро миқёсдаги фестиваль ва танловларда қатнашади. У Таллиндаги Домский соборида буюк итальян органчиси, Ватикан радио ва телевидениеси директори Артуро Сакеттининг концертида иштирок этди.

Устоз Голландияга гастрол сафарига чиқди ва 15 та яккахон концерт берди. Амстердам консерваториясида ўтказилган Бельканто фестивал-танловда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди. Ушбу саёҳат давомида у 74 дақиқа давом этган концертининг дискини чиқарди.

Янгиликлар

Архив