Синоптиклар Қозоғистондаги кузги буғдой ҳосили бўйича прогноз берди
27 Май 10:26

Синоптиклар Қозоғистондаги кузги буғдой ҳосили бўйича прогноз берди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» 2022 йилги кузги буғдой ҳосилининг дастлабки прогнозларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай метеорологик шароитлар мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистоннинг аксарият жанубий вилоятларида кузги буғдойнинг ҳосилдорлиги узоқ муддатли кўрсаткичларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Алмати вилоятида ўртача ҳосилдорлик 19 ц/га, Туркистон вилоятида 17,5 ц/га, Жамбил вилоятида 15,7 ц/га атрофида бўлади.

Айтиш жоизки, Туркистон вилояти учун прогноз биринчи марта ишлаб чиқилмоқда. Бу йил «Қазгидромет» прогнозлашнинг янги методологиясини мослаштирмоқда.

Жанубий вилоятлардаги ҳосилдорлик прогнозини фермерлар учун мўлжалланган «АgroData» иловасида кўриш мумкин.

Янгиликлар

Архив