Сирдарё бўйидаги барча гидроиншоотлар автоматлаштирилади
17 Июнь 13:15

Сирдарё бўйидаги барча гидроиншоотлар автоматлаштирилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Марказий Осиёда адолатли сув балансини таъминлаш учун Сирдарё бўйидаги барча гидротехник иншоотлар автоматлаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Мажилисдаги парламент эшитувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Орол-Сирдарё ҳавзасида Марказий Осиё сув консорциуми ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа барча мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилишга, энергетика, суғориладиган деҳқончилик ва Орол денгизининг экологик муаммоларини самарали ҳал этишга қаратилган», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари ўртасида сувни адолатли тақсимлаш бўйича ўзаро келишув мавжуд.

«Сувни адолатли тақсимлаш учун Сирдарё сув баланси ишлаб чиқилади ва давлатлараро гидротехника иншоотлари автоматлаштирилади», - деди вазир.

Муаллиф: Есимжон Нақтибай


Янгиликлар

Архив