Сирдарёнинг соқасини тиклаш 2023 йилда бошланади
11 Август 12:10

Сирдарёнинг соқасини тиклаш 2023 йилда бошланади

NUR-SULTAN. Kazinform - Сирдарёнинг соқасини тиклаш 2023 йилда бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугунги кунда Сирдарё ўзанини тартибга солиш ва Орол денгизининг шимолий қисмини (САРАТС-1) сақлаб қолиш лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида қурилган Кўкарал тўғони реконструкция қилишни талаб қилмоқда. Давлат раҳбари 27 миллиард куб метр сувга эга бўлган кичик Орол денгизи нафақат бир ҳудуднинг, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатаётганини инобатга олиб, 2019 йилда ҳукуматга Кичик Орол денгизи ҳавзасини асраб-авайлаш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди»

, — деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

Бош вазир бу масала Ҳукумат назоратида эканлигини таъкидлайди.

«Шу муносабат билан 2020 йилда «Кўкарал тўғонини сақлаш ва Сирдарё соқасини тиклаш» лойиҳаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун республика бюджетидан 100,5 миллион тенге маблағ ажратилди. Бугунги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертиза хулосаси шу йилнинг сентябр ойида чиқарилиши керак. Қурилиш-монтаж ишларини 2023 йилда бошлаш режалаштирилган»

, — деди Алихан Смаилов.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив