+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш вазири  қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди

28 Сентябрь 09:37
Баҳам кўринг:
Соғлиқни сақлаш вазири  қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Россияда коронавирусга қарши коллектив иммунитети 45,7% ни ташкил қилади Онколог: Бу йил Алматида 2000 дан ортиқ мураккаб операциялар ўтказилди COVID-19 га қарши Беларусь вакцинаси ҳар қандай ёшдаги одамларга мўлжалланган

«Биз биламизки, куз келганда ва кун совий бошлаганда, иммунитет пасая бошлайди. Бу нормал ҳолат. Бу босқичда соғлом турмуш тарзини олиб бориш, спорт билан шуғулланиш ва кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш жуда муҳимдир. Иммунитет тизимини ҳимоя қилиш ва совуқдан ҳимоя қилишнинг яна бир усули - ўз вақтида эмланиш. Мамлакатда гриппга қарши оммавий эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Aйниқса, заиф гуруҳлар орасида гриппга қарши эмлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, мен мамлакатнинг барча фуқароларини гриппга қарши эмланишга чақираман «, - деди А. Цой Ҳукумат уйида ўтган онлайн матбуот анжуманида.

Aввалроқ вазир мамлакатда эмлаш жараёни қизғин кетаётгани ва эпидемия яхшиланаётганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши курашда қайта эмлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Унга кўра, қайта эмлаш масаласини кўриб чиқиш учун олим ва мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳи тузилган.

Муаллиф: Aли Ибраев



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив