ССВ: Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда
30 Июнь 20:03

ССВ: Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда КВИ билан касалланишнинг ўсиши кузатилмоқда, сўнгги бир ҳафта ичида касалланиш ҳолатлари жами сони 3,6 баробарга – 127 тадан 457 тагача ошди, деб хабар беради Kazinform.

COVID-19 билан касалланишнинг ортиши бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Дунёда коронавирус таралиши бўйича жаҳон статистик маълумотларига кўра, сўнгги 7 кун ичида касалланиш 15 фоизга, ўлим даражаси 3 фоизга ошган.

Қозоғистонда сўнгги ҳафтада 457 та ҳолатнинг 391 таси ёки 85 фоизи Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари ҳиссасига тўғри келади. Беморларнинг эмлаш ҳолати таҳлил қилинганда, уларнинг 80 фоизи COVID-19га қарши эмланмаган ва эмланганига 6 ойдан ошиб кетган шахслар эканлиги аниқланди.

Бу факт эмлаш ўзини COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қилиш ва коллектив иммунитетни шакллантиришнинг ягона самарали чораси эканлигини кўрсатади. COVID-19га қарши эмлаш кампанияси давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив