Сурдлимпиада ўйинларида эркин кураш бўйича қозоғистонлик полвонлар 5 та медални қўлга киритди
16 Май 08:51

Сурдлимпиада ўйинларида эркин кураш бўйича қозоғистонлик полвонлар 5 та медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Кazinform – Бразилияда бўлиб ўтаётган XXIV ёзги Сурдлимпиада ўйинларида эркин кураш бўйича қозоғистонлик курашчилар 5 та медални қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform.

Спортчилар 1 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритди.

Хусусан, 125 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик Хайратхаан Шонку олтин медални қўлга киритди. 24-чи Сурдлимпиада ўйинларида Хайратхааннинг иккинчи олтин медалидир. Бунгача у юнон-рум кураши бўйича 130 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, ғалаба қозонган эди.

Ўз навбатида полвонлардан Ғабит Есжанов (57 кг), Сабиржан Рсали (70 кг) ва Ғасир Турғинбай (74 кг) кумуш, Бексултан Малайдар (92 кг) бронза медални қўлга киритди. Шодияр Пернеш (60 кг) ва Мухтар Эсенғосули (97 кг) бешинчи ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасида 4х400 метрга эстафета баҳсларида қатнашган қозоғистонлик атлетчилар Фаина Меирманова, Ольга Хижнякова, Яна Сибирякова ва Елена Путинцева ҳам тўртинчи ўринни эгаллади. Баландликка сакраш баҳсларида қатнашган Фаина Меирманова 159 см натижа билан бешинчи ўринни эгаллади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив