Сурия бўйича Астана жараёнининг 15-раунди қачон ўтказилиши маълум бўлди
11 Декабрь 18:11

Сурия бўйича Астана жараёнининг 15-раунди қачон ўтказилиши маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Сурия бўйича Астана жараёнининг 15-раунди 2020 йил мартида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Астана жараёнига кафолат берувчи давлатлар - Эран, Россия ва Туркия Бирлашган баёнотида кўрсатилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган 14-раунд якунларига кўра, бирлашган баёнотни ўқиб эшиттирган ҚР Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шахрат Нуришевнинг айтишича, ҳужжатда Иордания, Ироқ ва Ливан делегацияларининг Астана форматида назоратчи давлатлар сиватида иштирок этишига розилик билдирилган. Шу билан бир қаторда ушбу давлатларнинг Суриядаги тинчлик ва барқарорликни тиклашда муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланган.

«Нур-Султан шаҳрида Астана форматидаги Сурия бўйича 14-чи халқаро учрашувни ташкил этиб бергани учун Қозоғистон раҳбариятига миннатдорчилик билдирилди. Астана форматидаги Сурия бўйича навбатдаги халқаро учрашувни 2020 йил март ойида Нур-Султан шаҳрида ўтказиш ҳақида қарор қилинди», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив