Сурия бўйича Астана жараёнининг иши кейин ҳам давом этади
16 Июнь 17:30

Сурия бўйича Астана жараёнининг иши кейин ҳам давом этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Астана жараёнининг 19-йиғилиши 2022 йилнинг иккинчи ярмида Нур-Султанда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сурия бўйича 18-халқаро йиғилиш якунлари бўйича Эрон, Россия ва Туркия вакилларининг қўшма баёнотида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Иордания, Ироқ ва Ливан делегациялари, шунингдек, БМТ ва ХҚХҚ вакилларининг Астана форматида кузатувчи сифатида иштирок этишини мамнуният билан қайд этамиз. Нур-Султанда Астана форматида Сурия бўйича 18-халқаро учрашувни ўтказгани учун Қозоғистон расмийларига самимий миннатдорчилик билдирамиз. Биз Сурия бўйича 19-Халқаро Астана йиғилишини шу йилнинг иккинчи ярмида Нур-Султанда ўтказишга келишиб олдик», — дейилади Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Адил Турсунов ўқиб эшиттирган қўшма баёнотда.

Якуний ҳужжатда кафил давлатлар вазирларнинг навбатдаги учрашувини Астана форматида ташкил этиш ниятини тасдиқлади.

«Биз 2020 йил 1 июлдаги саммитнинг якуний баёнотида келишилганидек, навбатдаги уч томонлама саммитни Эрон Ислом Республикасида имкон қадар тезроқ ўтказиш бўйича келишувимизни яна бир бор тасдиқладик», — дейилади ҳужжатда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив