Сурия инқирози: Томонлар Астана жараёнининг бўлажак йиғилишида иштирок этишини тасдиқлади
14 Июнь 16:12

Сурия инқирози: Томонлар Астана жараёнининг бўлажак йиғилишида иштирок этишини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Кazinform - Сурия бўйича Астана жараёнининг барча томонлари 15-16 июн кунлари Нур-Султанда бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этишларини тасдиқлади, деб хабар беради Кazinform.

ТИВ маълумотларига кўра, музокараларда кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эрон, шунингдек, Сурия ҳукумати ва Сурия мухолифати делегациялари иштирок этади.

Йиғилишда БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили девонининг сиёсий масалалар бўйича раҳбари Роберт Данн, Иордания делегацияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари иштирок этади.

Россия делегациясидан Россия Президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев, Туркия делегацияси Ташқи ишлар вазирлигининг кўп томонлама департаменти бош директори Салжуқ Унал ва Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича катта ёрдамчиси Али Асгар Ҳожи иштирок этади.

Музокараларда Суриядаги вазият, жумладан, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий вазият, Женевада Сурия конституциявий қўмитаси фаолиятини қайта тиклаш истиқболлари, томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш, гаровга олинганларни озод қилиш ва бедарак йўқолганларни қидириш масалалари муҳокама қилинади.

2022 йил 15 июн куни кафил давлатлар экспертлар даражасида икки ва уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ниятида.

16 июн куни барча томонлар иштирокида ялпи мажлис бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив