30.03.2023 21:19 Қозоғистон олий таълим муассасалари стипендия дастурига ҳужжатларни қабул қилишни бошлади ASTANA. Kazinform – Бугундан мамлакат олий таълим муассасаларида таълим олиш учун стипендия дастурига ҳужжатлар қабули бошланди, деб хабар беради Kazinform.
30.03.2023 14:08 Қозоғистонда болаларни 1-синфга қабул қилиш учун аризаларни топшириш муддати эълон қилинди ASTANА. Кazinform - Янги ўқув йилида 400 мингдан ортиқ болалар биринчи синфга боради. Биринчи синфга қабул қилиш учун ариза топшириш 1 апрелдан бошланади ва 1 августга қадар давом этади, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
27.03.2023 12:48 Қозоғистонлик ўқувчилар юрак касалликларини даволашга мўлжалланган қурилма яратди QARAǴANDY. Кazinform – Қарағанди шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабининг 9-синф ўқувчилари Алдияр Нақип ва Алпамис Исабеков юрак касаллигидан азият чекаётганлар учун махсус қурилма яратди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
24.03.2023 18:06 Қозоғистонда мактаблар хавфсизлик бўйича аттестациядан ўтказилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мактаблари хавфсизлик аттестациясидан ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.03.2023 15:47 Қозоғистонда 5-синф ўқувчиси рақсга тушувчи робот ясади ASTANA. Kazinform – Туркистон вилоятидаги мактаб ўқувчиси қозоқ халқининг миллий рақси қара жорға рақсини «биладиган» робот ясади, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.
24.03.2023 13:19 Қозоғистоннинг саккизта университети фан йўналишлари бўйича QS World University Rankings by Subject рейтингига кирди ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг саккизта университети 22 март куни эълон қилинган фан йўналишлари бўйича QS World University Rankings by Subject 2023 рейтингига киритилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб хабар беради.
17.03.2023 12:27 Қозоғистонлик 57 нафар ўқувчи иккита халқаро олимпиаданинг совриндорлари бўлишди ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида математика бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси ва «Ипак йўли» халқаро олимпиадалари якунланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
16.03.2023 10:58 Хориждаги қозоқ болалари бу йил ҳам Қозоғистоннинг ёзги оромгоҳларига келишлари мумкин ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 1-14 июль кунлари хорижда истиқомат қилувчи қозоқ миллатига мансуб болалар учун ёзги оромгоҳ ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform.
10.03.2023 09:12 Қозоғистонда Ўқитувчилар куни энди 5 октябрда нишонланади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўқитувчиларнинг касб байрами – Ўқитувчилар куни энди 5 октябр куни нишонланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тегишли қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.
09.03.2023 17:41 Астанада 460 нафар бола ўз этноси тилини ўрганмоқда ASTANА. Кazinform – Астана шаҳар тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси бошлиғи Сакен Есиркепнинг сўзларига кўра, пойтахтда 10 та этнолингвистик мактаб фаолият кўрсатмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
09.03.2023 14:33 Қозоғистонда мактаб дарсликларини ким ёзади ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда дарсликларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш ишлари рақобат муҳитига берилган. Шунга кўра, ҳозирда ўқув адабиётлари ташкил этилган муаллифлик жамоасига эга нашриётлар томонидан ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
07.03.2023 14:38 Қозоғистонда дарсликларнинг 79 фоизи рақамлаштирилди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда мактаб дарсликларининг 79 фоизи рақамлаштирилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
07.03.2023 10:36 Қозоғистонлик ўқувчи Жон Хопкинс университетига таклифнома олди QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди шаҳридаги Назарбоев Интеллектуал мактабининг 12-синф ўқувчиси Адина Жайлова Жон Хопкинс университетига (John Hopkins University) таклиф олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
06.03.2023 11:10 Туркистонда бу йил 700 ўқувчига мўлжалланган мактаб-интернат очилади TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда 700 ўринли «Дарин» мактаб-интернати қурилиши кузга қадар якунланиб, янги ўқув йилида фойдаланишга топширилади. Вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари мазкур иншоот қурилиши билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Кazinform минтақавий коммуникациялар хизматига таяниб хабар беради.
04.03.2023 09:40 Алматилик ўқувчилар математика ва механика бўйича халқаро танловда ғолибликни қўлга киритди ALMATY. Kazinform – Алмати терма жамоаси Ў.Жолдасбеков номидаги математика ва механика бўйича 12-халқаро илмий-тадқиқот лойиҳалари танловида 4 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
03.03.2023 13:55 Чимкентда 2029 йилгача 80 та мактаб қурилади SHYMKENT. Кazinform – 2023-2029 йилларда Чимкент шаҳри таълим тизимини ривожлантириш бўйича минтақавий «йўл харитаси» қабул қилинди, дея хабар беради Кazinform ҚР Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
02.03.2023 15:35 Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар кўпаяди ASNATA. Kazinform – Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар оширилади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.03.2023 07:07 Болгариядаги энг йирик ОТМда қозоқ тили ўрганилади SOFYA. Kazinform – Авлиё Климент Охридский номидаги София университети «Туркшунослик» факультети ўқув дастурига қозоқ тили аллақачон киритилган, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
01.03.2023 15:55 Таразлик ўқувчи ёнғин ўчирувчи робот ясади TARAZ. Kazinform – Тараздаги 7-сонли мактаб-гимназия ўқувчиси ёнғин пайтида одамларни қутқаришга ёрдам берувчи роботни ихтиро қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб.
27.02.2023 22:20 АҚШда бўлиб ўтадиган робототехника бўйича жаҳон чемпионатига 50 га яқин қозоғистонлик ёшлар боради ASTANA. Kazinform – Астанада ўтказилган «Central Asia FIRST CHAMPIONSHIP-2023» Марказий Осиё робототехника ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.