Тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида 35 мингга яқин ёшлар иштирок этди – ҚР Меҳнат вазирлиги
24 Март 08:59

Тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида 35 мингга яқин ёшлар иштирок этди – ҚР Меҳнат вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 1 март ҳолатига кўра, 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида «Ёшлар» тоифасига кирувчи 34,9 минг киши иштирок этди, дея хабар беради Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Улардан 24 минг нафари, жумладан, 10,7 минг нафари доимий иш ўринлари билан таъминланди.

13,3 минг нафар ёшлар субсидияланадиган иш ўринларига йўналтирилди, шундан 3,6 минг нафари «Ёшлар амалиёти», «Авлод шартномаси» ва «Биринчи иш ўрни» лойиҳалари бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Ижтимоий иш ўринларига 1,7 минг киши, жамоат ишларига 8 минг киши юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари топшириғини бажариш мақсадида «Ёшлар амалиёти» ва «Биринчи иш ўрни» лойиҳаларида иштирок этиш муддати мос равишда 12 ой ва 18 ойгача, иш ҳақи субсидиялари миқдори 30 БҲМгача, шунингдек тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун грантлар миқдори икки баравар оширилиб, 400 БҲМга (1,2 млн. тенге) етказилди.

Жорий йилда ёш тадбиркорларга 10 мингта беғараз грант ажратиш кўзда тутилган. Яна 10 000 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга (манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар; кўп болали оилалар аъзолари – кўп болали оилалар ва (ёки) унинг турмуш ўртоғи учун нафақа олувчилар; жанубий вилоятлардан шимолга кўчганлар; ватандошлар; ногиронлиги бўлган бола (болалар)тарбиялаётган оила аъзолари; ногиронлар).

Илгари ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш чора-тадбирлари 2017-2021 йилларда самарали бандликни ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш Давлат дастури (кейинги ўринларда – Давлат дастури) доирасида амалга оширилиб, 2021 йил охирида якунига етди. Давлат дастурида қўлланилган қатор воситалар жорий Миллий лойиҳада қўлланилмоқда.

Фақат 2021 йилда Давлат дастури доирасида ёшлар бандлигига кўмаклашиш чора-тадбирлари билан қамраб олиниши 34,8 фоизни (226,2 минг киши) ташкил этди. Шундан 145,4 минг нафари доимий иш билан таъминланди, 74,2 минг нафари ижтимоий иш ўринлари, ёшлар амалиёти ва жамоат ишларига жалб этилди.

20 мингдан ортиқ киши касб-ҳунар таълими муассасаларида ва қисқа муддатли малака оширишда ўқитилди.

«Бастау Бизнес» лойиҳаси доирасида 11,6 минг нафар фуқаро тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди, шундан 1,9 минг нафари микрокредит, 11,5 минг нафари эса 200 БҲМ миқдорида давлат гранти олди.

887 нафар ёшлар меҳнат ресурслари ортиқча бўлган ҳудудлардан ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга кўчирилди.

145,4 минг нафар ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди.

2021 йил 4-чорак маълумотларига кўра, Қозоғистонда 1 миллион 987 минг нафар (15-28 ёшли) ёшлар иқтисодий фаол бўлиб, улардан 1 миллион 914,2 минг киши ёки 96,3 фоизи иш билан таъминланган. Иш билан таъминланган ёшлар ўртасида ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар сони 416,4 минг кишини ёки 22 фоизни, иш билан банд бўлганлар сони 1 миллион 497,7 минг кишини ёки 78 фоизни ташкил этди.

Ишсизлар сони 2020 йилдаги 80,4 минг нафардан 2021 йил IV чорагида 73,3 минг нафарга, яъни 7,1 минг кишига камайган, ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси эса 2020 йил якунларига нисбатан (3,8 фоиз) 0,1 фоизга камайиб, 3,7 фоизни ташкил этди.

Янгиликлар

Архив