+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Талабалар стипендиясини ошириш учун қанча маблағ ажратилиши маълум бўлди

11 Декабрь 10:13
Баҳам кўринг:
Талабалар стипендиясини ошириш учун қанча маблағ ажратилиши маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Айтмағамбетов талабалар стипендиясини ошириш учун қанча маблағ ажратилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Талабалар стипендиясини ошириш учун республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратилади. 1 январдан бошлаб бакалавриат, магистратура ва докторантура талабаларининг стипендияси 25% ошади. Бу Президент топшириғи ва у ўз вақтида бажарилади. Энди шу мақсадда қанча маблағ ажратилади, деган мантиқий савол туғилади. Бир йилнинг ўзида ОТМ талабалари учун 13 млрд маблағ керак бўлади. Унга колледж талабалари учун ажратиладиган 5-6 млрд тангани қўшамиз. Ҳа, катта сумма, аммо бу ўта муҳим», - дея таъкидлади А.Аймағамбетов вазирликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг айтишича, стипендия оширилиши барча талабага бирдек тегишлидир.

«Ҳамма талабаларнинг стипендияси бирдек оширилади. Ўзингизга маълум, юқори даражадаги стипендия олувчи талабаларимиз бор, ногирон талабалар, боқувчисидан айрилган талабалар бор. Уларнинг ҳаммаси учун бирдек 25 фоиз стипендия ошади», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ёшлар йилининг ёпилиш ва Волонтёр йилининг очилиш маросимида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2020 йил январидан эътиборан Қозоғистонда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олувчиларнинг стипендияси 25 фоиз оширилишини эълон қилганди.

Муаллиф: Али Ибраев


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив