+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Талабаларга волонтёрлик хизматининг 1 соати учун 1000 танга тўланади

13 Декабрь 17:57
Баҳам кўринг:
Талабаларга волонтёрлик хизматининг 1 соати учун 1000 танга тўланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Ёшлар ва оила ишлари қўмитасининг раиси Мадияр Қожахмет Қозоғистонда волонтерлар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш бўйича ишчи режа билан таништириб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Волонтёрлар йили муносабати билан кўнгиллилар ишига бўлган қизиқишни орттириш режалаштирилган. Кўплаб таклифлар келиб тушмоқда. Масалан, бу йил «Ижтимоий талабалар кредити» лойиҳасига киришдик. Унга мувофиқ, талабаларга волонтёрлик хизматининг ҳар соати учун 1 000 танга тўланади», - деди Мадияр Қожахмет.

Унинг айтишича, волонтёрлик хизматига тўланадиган маблағ республика бюджетига киритилган.

«Оператор – ҚР Таълим ва фан вазирлиги. Qazvolunteer.kz сайти бор. Сайтда волонтёр хизматини кўрсатишга қизиқиш билдирган ёшлар рўйхатга олинади. Ҳозирча ОТМ талабалари рўйхатдан ўтмоқда, келгуси йилдан бошлаб колледж талабалари ҳам жалб қилинади деган умиддамиз», - деди у.

Қўмита раисининг айтишича, волонтёр хизмати кўрсатилган муддат меҳнат дафтарчасига киритилиши кўзда тутилмоқда.

«Бу – Европада кенг тарқалган тажриба. Ривожланган давлатларда волонтёр хизматига эътибор катта. Давлатимиз раҳбари волонтерликни ривожлантиришнинг еттита йўналишини таъкидлаганди. Шу йўналишлар бўйича махсус лойиҳалар амалга оширилади. Масалан, «Қамқорлиқ» лойиҳаси бўйича Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида волонтерларни ҳайкалларни тиклаш ишига жалб қилиш мумкин. Бундан ташқари архивларни рақамлаштириш ҳам муҳим ишлардан биридир», - деди у.

Мадияр Қожахмет Волонтёрлар халқаро кенгаши ташкил этилишини маълум қилди.

«Россиялик ҳамкорлар тажрибасини ўрганиш режалаштирилган. 2 йил аввал Россияда «Кўнгиллилар йили» ўтказилганди», - дея таъкидлади у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив