Тайванда маймун чечаги инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилди
25 Июнь 11:16

Тайванда маймун чечаги инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилди

PEKIN. Kazinform – Тайванда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабарларида маълум қилинган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Инфекция Германияда олти ой ўқиб, 16 июн куни Тайванга қайтган 20 ёшли эркакда аниқланган. Шу ҳафтанинг бошида беморда симптомлар пайдо бўлди: иситма, томоқ ва мушакларнинг оғриғи, шишган лимфа тугунлари ва тошма. Шундан сўнг у тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

24 июн, жума куни шифокорлар беморга маймун чечаги ташхисини қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги касаллигини пандемия деб эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив