Техник ва касб-ҳунар таълими: Абитуриент 4 та мутахассислик ва 4 та коллежни танлаши мумкин
6 Апрель 14:51

Техник ва касб-ҳунар таълими: Абитуриент 4 та мутахассислик ва 4 та коллежни танлаши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Коллежга техник ва касб-ҳунар таълими йўналишидаги абитуриентлар бир нечта мутахассисликларни танлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлигининг Техник ва касб-ҳунар таълими департаменти директори Насимжан Оспанова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғига биноан, вазирлигимиз корхоналар таклифига кўра мақсадли кадрлар тайёрлашга ўтди. Бунинг учун корхона коллеж билан мақсадли кадрлар тайёрлаш бўйича шартнома тузади. Шу тариқа корхона ўз негизида ўқитувчи ва талабаларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш, битирувчиларни ишга жойлаштиришни ўз зиммасига олади. Ушбу чора келажакдаги кадрлар иш берувчининг талабларига жавоб беришини таъминлайди. Чунки улар таълим дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этадилар. Шунингдек, талабадан якуний имтиҳон топширади, амалиёт ўтайди ва ўқишни тугатгандан сўнг ишга жойлашади», - деди Насимжан Оспанова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда коллежларга ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан бошланади.

«Биргина жорий йилнинг ўзида талаб бўйича 10 мингдан ортиқ абитуриентни қамраб олиш режалаштирилган. Ҳар бир абитуриент 4 та мутахассислик ва 4 та коллежни танлаш имкониятига эга. Педагогика мутахассисликларига кириш учун 4 баллгача чегара балл ва иншо талаб қилинади», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив