+7 (701) 759 90 19
USD 418.41 EUR 507.95
RUB 5.69 CNY 64.76
Янгиликлар

Ўтган йили Қозоғистонга қанча Ўзбекистон фуқаролари келган

12 Март 14:01
Баҳам кўринг:
Ўтган йили Қозоғистонга қанча Ўзбекистон фуқаролари келган

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 78 мингдан ошди Қозоғистон ва Ўзбекистон маиший техника ишлаб чиқарадиган корхонани ишга туширади Қозоғистонда чет эллик меҳнат мигрантлари учун мамлакатда бўлиш қоидалари ўзгарди

Келишув икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан 2019 йил апрел ойида Тошкентда имзоланган. Келишувни ратификация қилиш миграция оқимларини тартибга солиш, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва ноқонуний миграция тармоқларини аниқлаш учун қулай шарт-шароитларни яратади.

«Статистикага кўра, 2019 йилда ҚР давлат чегарасидан 6 миллионга яқин одам ўтган, уларнинг 2,5 миллиони Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 1,5 миллиони транзит орқали бошқа давлатга ўтиб кетган ва 1 миллион киши мамлакатда рўйхатга олинган, шундан 500 мингдан ортиғи вақтинча келиб ишловчилардир. Ушбу шартнома икки фуқароликни бекор қилади ва миллий хавфсизликни таъминлайди. Аслида, Қозоғистон ва Ўзбекистон қонунчилигига кўра икки фуқароликка йўл қўйилмайди», - деди ҚР Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони шартномани ратификация қилиш тартибини якунлаган.

Хусусан, томонлар миграция соҳасидаги ваколатли органлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича биргаликда тезкор профилактика тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив