USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Тоқаев: Атом электр станцияси қурилиши бўйича аниқ қарор қабул қилишимиз керак

19 Ноябрь 16:43
Баҳам кўринг:
Тоқаев: Атом электр станцияси қурилиши бўйича аниқ қарор қабул қилишимиз керак

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон атом электр станциясини қуриш бўйича аниқ бир қарорга келади. Бу ҳақда бугун мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрида молия сектори вакиллари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди ҚР Президентининг Алматига амалий ташрифи  видеоси эълон қилинди Қасим-Жомарт Тоқаев ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари билан учрашди

Учрашувда Президент атом энергетикасини ривожлантириш, жумладан, атом электр станциясини қуриш долзарблигини таъкидлади.

«Охир-оқибат, бу борада аниқ бир қарорга келамиз, деб ўйлайман. Электр тақчиллигининг дастлабки белгилари Қозоғистонда аллақачон кўзга ташланмоқда. Албатта, электр энергиясининг оммавий тақчиллиги бизда сезилмайди. Ҳозирча мувозанат бор. Бироқ, барибир илк белгилар кўринмоқда. Шундай экан, келажак ҳақида ўйлайдиган бўлсак, атом электр станциясини қуриш бўйича аниқ қарор қабул қилишимиз керак. Раҳбарнинг вазифаси самарали қарорлар қабул қилишдан иборат», - деди Президент.

Қ.Тоқаев молия секторини иқлим кун тартиби талабларига мослаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

«Биз барчамиз кўриб турибмизки, молиявий сектордаги ўзгаришлар суръати экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарувнинг барқарор ривожланиши тамойилларининг таъсири туфайли ошган. Бу бизнинг мамлакатимизга ҳам тегишли. Гарчи жадал ривожланиш миллий иқтисодиётимизга босим ўтказса-да, иккинчи томондан, унинг барқарор ривожланиш ва диверсификацияга ўтиши учун қўшимча имкониятлар яратади. Шуни инобатга олган ҳолда, ички молия сектори Қозоғистоннинг «яшил иқтисодиёт»га ўтиш жараёнининг муҳим қисмига айланиши керак», — деди Президент.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив