Тоқаев: Фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши даркор
24 Январь 13:34

Тоқаев: Фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши даркор

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев музокаралар пайтида фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши лозимлигини уқтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг маҳсулотларнинг сифати алоҳида эътибор қаратадиган масала. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг регламентларига амал қила олмасак, олис-яқин хорижга экспорт қилиш ҳақида қандай гап бўлиши мумкин? Сут бўйича техник регламент 2013 йили қабул қилинган. 2019 йилда ЕОИИ доирасида ҳамкорларимиз билан муддатни яна беш йилга чўзишга келишишга тўғри келди. Соҳа унга тайёрлана олгани йўқ. Бу борада шундай савол туғилади: Сизлар нима учун бундай келишувга имзо чекдинглар? Музокаралар пайтида пайтида фақатгина давлат манфаатига мувофиқ келадиган ҳужжатлар имзоланиши лозим», - деди Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида.

Давлат раҳбари авваллари Қозоғистон исталган келишувларни имзолаб келганини ёдга олди.

«Бундан буёғига буни тўхтатиш керак. Хоҳлаган келишувга имзо чекавериш ярамайди», - деди Қ.Тоқаев.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив