Тоқаев Қашаған газни қайта ишлаш заводи қурилишини тезроқ молиялаштиришни топширди
10 Июнь 10:41

Тоқаев Қашаған газни қайта ишлаш заводи қурилишини тезроқ молиялаштиришни топширди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қашағанда қуввати 1 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилишини молиялаштириш масаласини зудлик билан ҳал қилиш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун газ саноати кўмирдан фойдаланишни камайтиришда муҳим ўрин тутади. Қозоғистонда газлаштириш даражаси 53 фоизга етди. 10 миллионга яқин аҳоли газдан фойдаланиш имкониятига эга. Маиший газ истеъмоли тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бу, биринчи навбатда, Алматидаги 2 ва 3-чи ИЭСларнинг газга ўтиши, газ-кимё мажмуаси ва янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши билан боғлиқ. Келгуси йилда ички бозорда газ тақчиллиги кутилмоқда. Газни ички истеъмолини таъминлаш, албатта, уни экспорт қилишдан муҳимроқ»

, - деди Президент.

Шу муносабат билан Президент ҳукуматга Тенгиз конининг акциядорлари билан биргаликда экспортдан 2 миллиард куб метр газни ички бозорга йўналтириш масаласини кўриб чиқишни топширди.

«Бундан ташқари, Ҳукумат Қашағанда қуввати 1 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилишини молиялаштириш масаласини зудлик билан ҳал қилиши керак»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив