+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Токио-2020: Қозоғистонлик боксчи биринчи рақибини мағлуб этди

26 Июль 16:35
Баҳам кўринг:
Токио-2020: Қозоғистонлик боксчи биринчи рақибини мағлуб этди

TOKYO. Kazinform- Қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосинов бугун Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида ўзининг биринчи жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

У 52 кг вазн тоифасида Пуерто-Рико вакили Янкьель Ривера Фигероа билан куч синашди.

Сакен Бибосинов рақибини 4: 1 ҳисобида мағлуб этди.

Энди у франциялик Биллал Беннам билан рингга чиқади.

Сакен Бибосинов 1997 йил 3 июлда Туркистон вилоятида туғилган. 2019 йилда у Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 57 килограмм вазнда рингга чиққан Серик Темиржанов венгриялик Ролан Галошга қарши биринчи жангда рақибини мағлуб этди.

63 кг вазнда Закир Сафиуллин перулик Леодан Песо Сабойяни мағлуб этди ва мусобақанинг кейинги босқичига ўтди.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив