+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Токио Олимпиадасида қозоғистонлик илк спортчи чиқишни бошлади

23 Июль 10:05
Баҳам кўринг:
Токио Олимпиадасида қозоғистонлик илк спортчи чиқишни бошлади

TOKYO. Kazinform - Қозоғистон спортчилари учун ҳам Токиода Олимпия ўйинлари бошланди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга асосланиб.

Владислав Яковлев мусобақада Қозоғистондан биринчи бўлиб чиқишни бошлади. У эшкак эшиш мусобақаларида мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда. Қозоғистонлик 28 ёшли эшкак эшувчи учун 2020 йилги Олимпиадада биринчи старт якка чиқиш эди.

Бугун Қозоғистон яна битта спорт тури - камондан отиш бўйича қатнашади. Мусобақага уч нафар спортчи - Денис Ганькин, Санжар Мусаев ва Ильфат Абдуллин киришади. Улар Нур-Султан вақти билан соат 10: 00да чиқиш қилишади.

Олимпиада-2020 Токиода 8 августгача давом этади.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив