Токио Шимолий Кореяни Япон денгизига яна ракета учирди деб айбламоқда
14 Январь 14:15

Токио Шимолий Кореяни Япон денгизига яна ракета учирди деб айбламоқда

TOKIO. TASS - Kazinform – Япония соҳил хавфсизлик хизмати КХДР денгизга яна ракета учирди дея маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Қайд этилишича, КХДР томонидан учирилган ракета баллистик бўлиши мумкин. Худди шундай тахминни Япония Вазирлар Маҳкамаси ва Япония Мудофаа вазирлиги ҳам билдирган. Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, КХДР ракетаси тушган аниқ жойи ўрганилмоқда. Соҳил хавфсизлик хизмати Япон денгизидаги кемаларни ракета қолдиқлари топилса, улардан узоқроқ туришга чақирмоқда.

Бу КХДР томонидан жорий йилда учинчи ракета учирилишидир.

Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, 11 январ куни КХДРнинг ички қисмидан Япон денгизи йўналишида баллистик ракета учирилган. Ушбу маълумотларга кўра, ракета 700 км дан ортиқ масофани босиб ўтган, энг юқори нуқтада парвоз баландлиги 60 км, парвоз тезлиги М = 10 (соатига 12 минг кмдан ортиқ). Қўмита маълумотларига кўра, учириш КХДР қўшинларининг қишки машғулотлари доирасида амалга оширилган бўлиши мумкин.

Шимолий Корея 12 январ куни гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди. Ракета 1000 км масофани босиб ўтган ва нишонга аниқ теккан. Синов, ушбу ҳисоботга кўра, КХДРда ишлаб чиқилган гипертовушли қурол тизимининг техник хусусиятларини якуний текширишга қаратилган.

Бундан ташқари 5 январ куни ҳам ракета учирилган.

Янгиликлар

Архив