Тошкентда МДҲ ва Грузия давлат киностудиялари раҳбарлари учрашади
21 Декабрь 18:27

Тошкентда МДҲ ва Грузия давлат киностудиялари раҳбарлари учрашади

TASHKENT. Kazinform – 21-23 декабр кунлари Тошкентда МДҲ давлатлари ва Грузия киностудиялари директорларининг кинематография соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Кинематография агентлигидан маълум қилишларича, учрашувдан кўзланган асосий мақсад кучларни бирлаштириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.

Форумда иштирок этиш учун Арманистон, Беларусь, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон киностудиялари раҳбарлари таклиф этилган.

Учрашув доирасида киностудия вакилларининг B2B форматидаги учрашувлари, давра суҳбатлари, қўшма лойиҳалар, киностудияларнинг самарали моделлари ва киноконцернилар, шунингдек, ҳамкорлик бўйича ягона йўл харитасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.


Янгиликлар

Архив