Туркистон атрофидаги «яшил белбоғ» 14 минг гектарга яқин майдонни эгаллайди
24 Июнь 08:16

Туркистон атрофидаги «яшил белбоғ» 14 минг гектарга яқин майдонни эгаллайди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда «Яшил белбоғ» ҳудудида матбуот вакиллари учун экологик вазиятни яхшилашга бағишланган махсус пресс-тур ташкил этилди. Бу ҳақда Кazinform Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизматига таяниб хабар беради.

Унда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Улан Тажибаев, Туркистон вилояти табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Қайрат Абдуалиев, Туркистон вилояти ҳокими Нурбол Турашбеков ва оқсоқоллар иштирок этди. «Яшил белбоғ» зонаси учун дастлаб 7700 гектар ер ажратиш режалаштирилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 13 минг 629 гектарга етди.

Пресс-тур давомида шаҳар атрофидаги яшил ҳудуд чегаралари ва бўлажак дам олиш масканлари кўрсатилди.

Шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида боғ ва хиёбонлар майдони 495 гектарга оширилди. Ариқлар қайта тикланмоқда, кўплаб яшил майдонлар барпо этилмоқда.

Шунингдек, шаҳарда янги ободонлаштириш технологиялари қўлланилиши натижасида кўчатлар ҳосилдорлиги ошди.

Мутахассисларнинг фикрича, Туркистон ва унинг атрофидаги яшил майдонларнинг ҳосилдорлиги 65-75 фоизни ташкил этади. Бу кўп меҳнатнинг самарасидир. Нур-Султан шаҳридан кейин Туркистонда яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Уч йил давомида вилоят ҳокими кўмагида ўрмон хўжалиги муассасаларининг техник базаси ва штат бирликлари икки баробарга кўпайди. Натижада, Қазгидромет маълумотларига кўра, Туркистонда ҳаво ифлосланиши 65 фоизга камайди.

Тадбир давомида шаҳар ичидаги чизиқли боғлардан ташқари, Шойтўбе подстанцияси ва Кентау шоссеси бўйидаги яшил белбоғ ҳудудидаги кўчатлар ҳосилдорлиги намойиш этилди. Шунингдек, пресс-тур доирасида аҳоли ва журналистлар тез кунларда фойдаланишга топшириладиган сунъий пляж ва акваторияни ҳам кўришди. Эшкак эшиш каналининг ҳолати билан танишдик. Бу лойиҳаларнинг барчаси Туркистонда яшил майдонларни кўпайтириш, об-ҳавони ўзгартириш ва экологик ҳолатни яхшилашга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив