Туркистон қурувчилар 4 оилага бошпана қуриб берди
12 Август 21:41

Туркистон қурувчилар 4 оилага бошпана қуриб берди

TURKISTAN. Kazinform - Туркистон шаҳрида қурилиш пудратчи компаниялари ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож 4 оила учун бошпана қурди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Бироз вақт аввал шаҳар ҳокими Нурбол Турашбеков оғир шароитда яшовчи аҳолига уй-жой бериш ташаббуси билан чиқди ва қурувчиларга таклиф йўллаганди. Шунинг натижасида бугун 4 та оила хурсанд қилинди.

«Бугун биз эзгу амалнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Юртимизда «Яхшилик зое кетмайди», деган ибора бор. Меҳрибонлик инсон табиатига хос фазилатдир. Атрофдагиларга меҳр ва эзгулик кўрсатиш одоблилик белгисидир. Бутун инсониятга «биродар»дек муносабатда бўлиш эса Абайдан қолган меросдир. Ушбу тамойилга содиқлик кўрсатиб, бугунги эзгу ишларга ташаббускор бўлган шаҳримиздаги қурувчилар жамоасига чин дилдан миннатдорчилик билдираман!»

, – деди Туркистон шаҳар ҳокими Нурбол Турашбеков ва бошпана калитларини янги эгаларига топширди.

Ҳар бир оилага таклиф этилаётган уй уч хонадан иборат бўлиб, зарур мебел ва маиший техника билан таъминланган.

Байрамона йиғилишда қурилиш соҳасининг энг яхши ишчилари тақдирланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив