USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Туркистон ва Литвани боғловчи ҳаво рейслари йўлга қўйилади

4 Декабрь 10:27
Баҳам кўринг:
Туркистон ва Литвани боғловчи ҳаво рейслари йўлга қўйилади

TÚRKİSTAN. Кazinform - Литва Республикаси Бош консули Гвидас Керушаускас Туркистонга амалий ташриф билан келди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Рашид Аюпов Болтиқбўйидан келган консул билан учрашиб, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди.

«2018 йилдан буён Туркистон вилоятига 3,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этилди. Вилоятимизда Литва ва Қозоғистон компаниялари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд. Биз туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдормиз. Шу боис Туркистон ва Вильнюс ўртасида авиақатнов очиш ва махсус турпакетлар ишлаб чиқишни таклиф қиламиз. Литва ишбилармонларини умуман Туркистонга таклиф қиламиз», - деди Рашид Аюпов.

Вилоят ҳокими ўринбосари, биринчи навбатда, тадбиркорларнинг онлайн форуми ёки йиғилишини ўтказиш таклифини билдирди.

Туркистондаги ижобий ўзгаришлардан хабардор эканлигини ва минтақадаги сармоядорларга кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашлар ҳақида ўз мамлакати тадбиркорларини хабардор қилишини билдирган Бош консул, ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар давом этишини билдирди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив