Туркистон вилоятида фермерлар карам экишга киришди
11 Январь 19:18

Туркистон вилоятида фермерлар карам экишга киришди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Январ ойида Туркистонлик деҳқонлар карам экишмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жетисай туманидаги «Атамекен» ва «Ералиев» қишлоқ округлари деҳқонлари ҳавонинг илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, 5 гектар майдонга карам кўчатлари экишди. Ижарага ер олиб, экин етиштираётган фермер Сапар Усенов карамнинг янги навларидан мўл ҳосил олишни мўлжалламоқда.

«Ноябр ойида иссиқхонада эртапишар бўладиган «Пандион» ва «Зарисма» кўчатларини етиштирмоқдамиз. 5 гектар майдонга кўчат экдик. Ўтган йили бу ердан 300 тонна маҳсулот олишга муваффақ бўлдик, қўшни давлатларга ҳам экспорт қиламиз. Ўтган йили маҳсулот ўзини оқлади», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Туркистон вилоятининг Жетисай туманида 78 минг 500 гектар майдонга экин экиш режалаштирилган. Хусусан, 1000 гектар майдонга эртапишар карам экиш кўзда тутилган. Ўтган йили Жетисай туманида 1097 гектар майдонга карам экилиб, 38 минг тонна ҳосил олинди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Янгиликлар

Архив