Туркистонлик ёшлар кўп болали олтинчи оилага уй қуриб беришди
11 Апрель 14:52

Туркистонлик ёшлар кўп болали олтинчи оилага уй қуриб беришди

TÚRKİSTAN. Kazinform - «Бекзат» турар-жой массиви ёшлари кўп болали оилага уй қуриб беришди. Бу вилоят аҳолиси томонидан совға қилинган 6-уйдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистонликлар Муборак Рамазон ойида яна бир муҳтож оилага уй совға қилиб, савобга қолишди. Хусусан, «Бекзат» массивида 1991 йилда туғилган ёшлар бирлашиб, бир оилага қувонч улашди. Бу бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ташкил этилган вилоят аҳолиси томонидан совға қилинган 6-уйдир.

– Бу Умирзақовлар оиласи учун катта қувонч. Тенгдошларимиз билан хайрли ишлар қилдик, бир неча йиллардан буён ижарада турганларни қўллаб-қувватладик. Ўз кучимиз билан 4 хонали уй қуриб, барча зарур жиҳозлар билан таъминладик. Оила бошлиғи Нурғали турмуш ўртоғи Жансая билан 4 нафар фарзандни тарбияламоқда. Албатта, тадбирга ҳисса қўшган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз», - дейди ташкилотчилардан бири Ақболат Анашбеков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекзат Саттарханов кичик туманида 1982 ва 1983 йилда туғилган фуқаролар ўқишни битирганининг 20 йиллиги муносабати билан 2 нафар эҳтиёжманд оилага уй-жой совға қилган эди. Шунингдек, 1988, 1989 ва 1990-йилларда туғилган ёшлар Наврўз байрами арафасида 3 та оиланинг никоҳ тўйи бўлишига ёрдам беришди. 1992 йилда туғилган ўғил болалар ҳам келгуси йилда хайрия эстафетасини давом эттириш ниятида.




Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив