Туркияда ифторга икки километрлик дастурхон ёзилди
15 Апрель 18:45

Туркияда ифторга икки километрлик дастурхон ёзилди

ANKARA. Kazinform – Туркиянинг Бурса шаҳрида 10 000 дан ортиқ киши ифторлик учун улкан дастархонга ташриф буюришга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири TRT Haber телеканалига таяниб.

Туркия Саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси (BEKSİAD) томонидан уюштирилган ифторлик 10 мингдан ортиқ завод ишчилари, савдогарлар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини бир дастурхон атрофида тўплади.

Ушбу тадбирни амалга ошириш учун вилоятнинг марказий кўчаларидан бирида транспорт ҳаракати тўхтатилиб, ифторлик пайтига қадар икки километрлик дастурхон ёзилди.

Уюшма президенти Омер Йилдизнинг сўзларига кўра, у ва унинг жамоаси муборак Рамазон ойида фуқаролар учун анъанавий ифторлик уюштирганидан мамнун.

«Илгари биз ҳар йили, айниқса, савдо соҳаси вакиллари учун бундай тадбирларни ўтказардик, аммо 2020 йилда бошланган пандемия ҳаётимизга ўзгаришлар киритди. Шундай бўлса-да, бу гал Аллоҳ таолонинг дуосини олиб, юртдошларимизни хурсанд қилишга муваффақ бўлдик», — деб ўртоқлашди ташкилотчи.

Муаллиф: Ақжигит Чукубаев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив