Участка инспекторларининг ҳаракат алгоритми ишлаб чиқилди -  ҚР ИИВ
29 Ноябрь 15:55

Участка инспекторларининг ҳаракат алгоритми ишлаб чиқилди -  ҚР ИИВ

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда участка инспекторларининг ҳаракат алгоритми ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитаси профилактика хизмати бўлими бошлиғи Жасулан Байкенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички ишлар вазирлиги мутахассислар билан биргаликда участка инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳаракатининг махсус алгоритмини ишлаб чиқди. Бу ходимнинг ўз вазифаларини бажаришдаги босқичма-босқич ҳаракатларидир. Уларнинг амалий ва бир хилда қўлланилиши ҳуқуқий хатолар сонининг камайишига олиб келади. Халқаро амалиётда бундай алгоритмлар кўпинча «стандарт ишлаш усуллари» деб юритилади», - деди у.

Унга кўра, алгоритмни ишлаб чиқишда 50 дан ортиқ идоравий илм ва амалиёт мутахассислари иштирок этган. Барча қонунчилик базаси мустаҳкамланди. Шунингдек, бугунги кун талаблари инобатга олиниб, туман ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари дастурлари қайта кўриб чиқилди. Унда фуқароларнинг мурожаатларига жавоб бериш сифатини ошириш, аҳоли билан мулоқотни яхшилаш назарда тутилган.

– Жорий йилда 439 нафар участка полиция инспектори малака ошириб, 125 нафари қайта тайёрлаш курсидан ўтди. Кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича малака талаблари кучайтирилди», — деди Жасулан Байкенов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив