Янгиликлар
UEFA пандемияга қарамай 2021 йилдан бошлаб янги турнир ўтказади
20 Май 14:53
Баҳам кўринг:

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (UEFA) коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга қарамай, 2021/22 мавсумида Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан ташқари яна бир турнир - Конференциялар лигасини ўтказишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform.
Ўхшаш янгиликлар
Британиянинг The Guardian газетасига кўра, бу ҳақда UEFA президенти Александр Чаферин маълум қилган.
«Биз 2021/22 йил июнь ойида Конференциялар Лигасини ўтказишни бошлаймиз. Биз буни кечиктирмаймиз», - деди Чеферин.
Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичида 32 та жамоа саккизта гуруҳга бўлинган ҳолда ўйнайди. Квартет ғолиблари 1/8 финал босқичига йўл олишади, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса плей-оффга чиқиш учун Европа лигасининг гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаб турган клублар билан куч синашади. Мусобақа ғолиби кейинги мавсумда Европа Лигасида ўйнаш имкониятига эга бўлади. Фикр қолдириш
Мавзуга оид
- Британиядаги тошқинлар: 2 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
- Бир ҳафта ичида COVID-19дан вафот этганлар сони рекорд даражага етди – ЖССТ
- БМТ Бош котиби: Вакциналарни тенг тақсимлаш ҳар қандай давлат манфаатларига мос
- Коронавирус: Британияда энг юқори ўлим кўрсаткичи қайд этилди
-
Кечаси Италияда Этна вулқони отилиб чиқди
-
Коронавирусдан соғайганларнинг учдан бири такроран касалхонага ётади, ҳар саккизинчиси ҳалок бўлади
Онлайн ходимлар