+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Вазир Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш муддатини маълум қилди

16 Октябрь 09:24
Баҳам кўринг:
Вазир Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш муддатини маълум қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Pfizer вакцинаси бир ой ичида етказилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
CОVID-19 вакцинасини мослаштириш учун «омикрон» намунаси талаб қилинмайди - Гинцбург Эмланган хомиладор аёлдан туғилмаган чақалоққа антитанача берилади - шифокор Қозоғистонда Pfizer вакцинаси билан 86 мингдан ортиқ ўсмирлар эмланди

Марказий коммуникациялар хизматида Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш ҳақида сўрашди.

«Pfizer вакцинасининг мураккаб логистикаси туфайли шаҳарларда бир қанча нуқталар тайёрланади. Кейинроқ, аниқ манзиллар ва алоқа рақамлари ҳақида хабар берамиз. Аниқ эмлаш пунктларини эълон қиламиз», - деди А. Цой.

Шунингдек, у вакцинанинг етказилиш муддатини ҳам айтиб ўтди.

«У бир ойда, яъни тўртинчи чоракда етказилади. Тез орада музлатгичлар тайёр бўлади. Ўйлайманки, октябр-ноябр ойларида етказилади», -деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer билан Қозоғистонга 2021 йил охиригача 4 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив