Владимир Путин Елбасынинг ЕОИИни яратишдаги фаолиятини юқори баҳолади
11 Декабрь 08:22

Владимир Путин Елбасынинг ЕОИИни яратишдаги фаолиятини юқори баҳолади

NUR-SULTAN. Кazinform - Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг ЕОИИ ташкил этилишидаги алоҳида ҳиссасини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳақиқатан ҳам, қозоғистонлик ҳамкасбимизнинг сўзларини яна бир бор таъкидламоқчиман: Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев бизнинг ташкилотимизни ташкил этиш ташаббускори бўлган. У менга қўнғироқ қилгани ҳамон эсимда. Назарбоев Россия яқин келажакда нималарни устувор деб билиши ҳақида бир қанча муҳим саволлар берди. Биз интеграция бирлашмасини ташкил этиш Қозоғистон учун ҳам, Россия учун ҳам устувор вазифа бўлишига келишиб олдик, буни аввал ҳам айтган эдик», — деди Владимир Путин Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

Владимир Путин бу жараён Қозоғистон Биринчи Президенти ташаббуси билан ривожлана бошлаганини таъкидлади.

«Ҳозир, жаҳон иқтисодиёти ва иқтисодиётимиз учун шундай оғир даврда биз ҳамма нарса тўғри қилинганини ҳис қиляпмиз. Кўриб турибмизки, қийинчиликларга қарамай, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга муваффақ бўлдик. Қасим-Жомарт Кемелулининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 16 фоизга ошган. Статистик маълумотларимизга кўра, бу 2019 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир. Ҳар ҳолда, бу яхши кўрсаткич. Ўзаро инвестициялар, молия сектори ва меҳнат бозори барқарор динамикани кўрсатмоқда», - деди Владимир Путин.


Янгиликлар

Архив