Вояга етмаган 15 нафар боласи бор оилага алоҳида нафақа берилади
30 Январь 14:16

Вояга етмаган 15 нафар боласи бор оилага алоҳида нафақа берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов итти нафардан ортиқ фарзанди бор оилаларга бериладиган нафақани кўпайтириш ҳақидаги ташаббус бўйича келишувга эришилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йил январь ойидан бошлаб кўп фарзандли оилаларга даромадидан қатъий назар бериладиган алоҳида нафақа жорий қилинди. У тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бор оилаларга берилмоқда. Ҳар бир болага бир ойда 10 600 танга берилади. Шу ўринда «Нима учун кўп фарзандли оилаларни аниқлашда етти нафар бола билан чекланилди?» деган саволлар йўлланмоқда. Сабаби янги қонунда 7 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилаларга 74 минг танга тўлаш белгиланган», - деди вазир Парламент Мажилисида бўлиб ўтган йиғилишда.

Таъкидлаб ўтамиз, 2020 йилдан эътиборан, 4 ва ундан кўп балоғат ёшига етмаган болалари ёки 23 ёшга тўлмаган, кундузги бўлимда ўқийдиган талабалари бор оилаларга янги турдаги давлат ёрдам пули тўланади. У оиланинг ойлик даромадларидан қатъий назар, 4 фарзанд учун - 42 496 танга, 5 фарзанд учун - 53 127 танга, 6 фарзанд учун - 63 757 танга, 7 ва ундан кўп фарзанди бор оилаларга 74 388 танга берилади.

«Ўтган ойда ушбу масалани депутатлар билан биргаликда муҳокама қилдик. Ҳозирда қонунга ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда. Жумладан, 7 бола учун 74 минг тг, 8 бола учун 85 минг, 9 бола учун 96 минг, 15 бола учун 160 минг тг бериш кўзда тутилмоқда. Ҳа, вояга етмаган 15 нафар боласи бор оила истиқомат қиларкан Шимолий Қозоғистон вилоятида», - деди Биржан Нуримбетов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив