Йўлларда чет эл рақамли қоидабузарлар билан «ақлли камералар» курашмоқда
5 Декабрь 10:42

Йўлларда чет эл рақамли қоидабузарлар билан «ақлли камералар» курашмоқда

PETROPAVL. Kazinform – Петропавлда интеллектуал видеоназорат тизими энди қоида бузган чет эл рақамли автотранспорт воситаларини ҳам «кўриб қўядиган» бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шимолий Қозоғистон вилоят Полиция департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, бундан буёғига қоида бузган чет эл рақамли автомобиль ҳайдовчилари ҳам жавобгарликдан қутилиб кета олишмайди. «Ақлли камералар» бунгача ҳам йўлдаги тартибсизликларни аниқлаб келган, аммо чет элда рўйхатга олинган транспорт воситалари ҳайдовчиларига жарима солиш имконияти йўқ эди. Шунинг натижасида чет эл рақамли авто ҳайдовчилари баъзи йўл ҳаракати қоидаларини менсимасликни одат қилган эди.

Яқинда Шимолий Қозоғистон вилояти полициячилари «Resolution Generator» дастурий таъминотини ишга туширди. Ақлли дастур ҳарбир транспорт воситаси ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконига эга. Бир сўз билан айтганда, энди у чет эл рақамларини автоматик тарзда суғурта полиси орқали текшира олади.

«Энди йўл қоидасини бузганлиги ҳақидаги хабар автоматик равишда транспорт воситасини ўз номига суғурта қилган шахс адресига юборилади», - деди ШҚВ ПД административ полиция бошқармаси бошлиғи Жасулан Оспанов.

Петропавл шаҳрида интеллектуалдық видеоназорат тизими Ж.Жабаев ва Мусрепов, Жумабаев ва Сутишев, Н.Назарбаев ва Абай, Интернационал ва Астана кўчалари чорраҳаларига ўрнатилган. Жорий йилда ақлли тизим 2 мингдан зиёт тартиб бузиш фактларини аниқлади, шунинг натижасида жами 5,9 млн танга жарима солинди.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив