19.05.2022 12:00 Қозоғистон ва Хитойда ядровий материаллар айланмасини тақиқловчи қонун қабул қилинди NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенати «Қозоғистон Ҳукумати ва Хитой Ҳукумати ўртасида ядровий материаллар, радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар ва радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.01.2022 11:55 Қозоғистон дунёнинг барча давлатларини Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қўшилишга чақиради NUR-SULTAN. Кazinform - Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (ЯҚТТШ, 2022 йил 22 январ) қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан Қозоғистон Республикаси ядро қуролининг ижтимоий ва экологик оқибатларини бошидан кечирган ядровий қуролсизланишнинг фаол тарафдори сифатида дунёнинг барча давлатларини ядровий қуролсиз дунёга эришиш учун ЯҚТТШга қўшилишга чақиради. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матуот хизматига таяниб хабар беради.
25.12.2021 10:34 Британия кинокомпанияси Қозоғистондаги ядро синовлари ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди QARAǴANDY. Кazinform - Қарағандида Семей ядро полигони ҳақидаги «Where The Wind Blew» (Шамол қайдан эсади) ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Британиянинг Spring Films кинокомпанияси асарининг бош қаҳрамони қарағандилик рассом ва ядро қуролига қарши ҳаракат фаоли Карипбек Куйиковдир, деб хабар беради Кazinform мухбири.