Янги йилдан бошлаб 340 минг оилага янги турдаги моддий ёрдам берилади
9 Декабрь 12:10

Янги йилдан бошлаб 340 минг оилага янги турдаги моддий ёрдам берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилдан эътиборан 340 минг оилага янги турдаги моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда ҚР меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўп фарзандли оилаларга давлат томонидан алоҳида моддий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилмоқда. 2020 йилдан бошлаб кўп фарзандли оилалаларга, яъни 4 ва ундан кўп камолот ёшига тўлмаган болалари бор оилаларга уларнинг даромадлар қандай бўлишидан қаътий назар ташқари моддий ёрдам кўрсатилади. Бизнинг ҳисоблашимизча, янги турдаги моддий ёрдамни олиши мумкин оилалар сони 340 мингтани ташкил қилади», - деди вазир Парламент Мажлисидаги Ҳукумат соатида.

Унинг айтишича, оиладаги болалар сонига кўра 42 496 тангадан 74 388 тангагача моддий ёрдам белгиланиши мумкин.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив