Январ воқеаларида яраланган аскар орден билан тақдирланди
27 Июнь 09:31

Январ воқеаларида яраланган аскар орден билан тақдирланди

ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида январ воқеалари чоғида оёғига ўқ теккан аскар орден билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президентининг фармони билан 5511-ҳарбий қисм сержанти Мухтар Усенов ІІ даражали «Айбын» ордени билан тақдирланди. Бундай юксак мукофотни ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари – Миллий гвардия Бош қўмондони Еркин Ботақанов топширди.

«Мухтар Усенов январ воқеаларида жамоат тартибини сақлаш учун қўлига қурол олганлардан бири эди. Унинг оёғига ўқ теккан. Яраланган аскар касалхонага ётқизилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилди», - деди Миллий гвардия Шарқий ҳудудий қўмондонлиги матбуот котиби Бағдат Амангелди.

Январ ойидаги тартибсизликлар чоғида минтақада 19 аскар яраланган эди. Улардан саккизтаси - Ўскеменда.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив