Японияда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди
10 Август 14:07

Японияда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди

TOKYO. KYODO NEWS – Kazinform – Собиқ ҳукумат аҳоли томонидан қўллаб-қувватланиш даражасининг пасайиши фонида истеъфога чиқди, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Вазирлар маҳкамасининг фавқулодда мажлиси маҳаллий вақт билан соат 11:30да бошланди. Йиғилишда ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳукуматнинг тўлиқ истеъфога чиқиши ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган тартибдир.

Вазирларнинг янги рщйхати махсус матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хирокадзу Мацуно томонидан ўқиб эшиттирилди.

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши ҳукуматдаги ўз лавозимини сақлаб қолди. Ясутоси Нисимура янги Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири этиб тайинланди.

Ясукадзу Ҳамада Япониянинг янги мудофаа вазири бўлди. Бунгача турли вазирлик лавозимларида ишлаган Таро Коно, Санаэ Такаичи ва Кацунобу Като ҳукуматга қайтди.

Фото: image.shutterstock.com

Янгиликлар

Архив