Йил бошидан бери Қозоғистон аҳолиси қанча кўпайди
17 Октябрь 09:21

Йил бошидан бери Қозоғистон аҳолиси қанча кўпайди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон аҳолиси 19 миллион 42 минг 100 кишини ташкил қилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросига таяниб.

2021 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 19 миллион 042 минг 100 кишини ташкил этди. 11 миллион 287 минг 400 киши (59,3%) шаҳарда, 7 миллион 754 минг 700 киши (40,7%) қишлоқда яшайди. 2020 йил 1 сентябрга нисбатан аҳоли сони 257,1 минг кишига ёки 1,4 фоизга ошди.

Аёллар умумий аҳолининг 51,4 фоизини, эркаклар 48,6 фоизини ташкил қилади.

ФҲДЁ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-август ойларида Қозоғистонда 296,5 минг бола туғилган. Бу 2020 йил январ-август ойларига (273,4 минг киши) нисбатан 8,4 фоизга кўп. Бу даврда мамлакатда 117,6 минг киши вафот этди. Бу 2020 йил январ-август ойларига нисбатан 6 фоизга кўп (93,1 минг киши).

Жорий йилнинг бошидан августгача мамлакатда 1 ёшгача бўлган 2345 гўдак вафот этди. Бу ўтган йилга нисбатан 10,1 фоизга кўп (2129 ўлим).

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 июнида Алматида Қозоғистоннинг 19 миллионинчи аҳолиси туғилган. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев оилани табриклади.

Янгиликлар

Архив