Йил бошидан буён Қозоғистонда ногиронлик бўйича 104,6 млрд тенге нафақа берилди
20 Апрель 14:12

Йил бошидан буён Қозоғистонда ногиронлик бўйича 104,6 млрд тенге нафақа берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрел ҳолатига кўра, қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар кўринишида 104,6 миллиард тенгедан ортиқ пул тўланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Шундан 2022 йил март ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 27,6 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик учун 7,7 миллиард тенге ажратилди. 2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони 525 минг нафарни, боқувчисини йўқотганлик бўйича – 174,3 минг нафарни ташкил этади», - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, ногиронлиги ва боқувчисини йўқотган тақдирда давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳи ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғида бўлганлар сонига, шунингдек молиявий йил учун «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган яшаш минимумига боғлиқ.

2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 52 609 тенгени, боқувчисини йўқотганлик учун эса 43 957 тенгени ташкил этди.


Янгиликлар

Архив