Ўзбек-хитой вакцинасининг кучайтирилган дозаси «омикрон»дан деярли 100% ҳимоя қилади
10 Январь 17:08

Ўзбек-хитой вакцинасининг кучайтирилган дозаси «омикрон»дан деярли 100% ҳимоя қилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон ва хитой олимлар томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг кучайтирилган дозаси коронавируснинг «омикрон» штаммидан деярли 100 фоиз ҳимоя қилишини кўрсатди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори Шахло Турдиқулованинг айтишича, ZF-UZ-VAC2001 2001 вакцинасининг кучайтирилган дозаси «омикрон»дан деярли 100 фоиз ҳимоя қилишини айтди.

«Илғор технологиялар маркази раҳбари сифатида шуни айтишим мумкинки, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини синовдан ўтказиш ва вирусли мутацияларни ўрганишда фаол иштирок этиш жараёнида, мамлакатимизда универсал ўзбек-хитой вакцинаси бўйича олиб борилган изланишлар янги штамм бўйича яхши натижалар берди. Вакцинанинг бустер дозаси «омикрон» штаммидан деярли 100% ҳимоя қилади. Буни хитойлик ҳамкасбларимиз ҳам тасдиқлашди», - деди у.

Республика махсус комиссияси йиғилишида аҳолини ZF-UZ-VAC2001 кучайтирилган дозалари билан эмлашни жадаллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Янгиликлар

Архив