Ўзбекистон мева-сабзавот экспортидан қанча даромад олгани маълум бўлди
11 Январь 16:36

Ўзбекистон мева-сабзавот экспортидан қанча даромад олгани маълум бўлди

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон мева-сабзавот экспортидан 26,6 миллион доллар даромад олди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Статистика қўмитаси маълумотларга кўра, Ўзбекистон 33 хорижий давлатга 27,6 минг тонна қайта ишланган мева-сабзавот экспорт қилган.

Ўзбекистон энг кўп маҳсулот экспорт қилган давлатлар:

Россия — 16,4 минг тонна;

Қозоғистон — 4,7 минг тонна;

Афғонистон — 1,8 минг тонна;

Қирғизистон — 1,3 минг тонна;

Беларусь — 974 тонна;

Тожикистон — 908 тонна;

Украина — 549 тонна;

Корея — 485 тонна;

Озарбайжон — 157 тонна;

Туркманистон — 86 тонна;

АҚШ — 44 тонна;

Германия — 29,5 тонна;

Швеция — 18,3 тонна.


Янгиликлар

Архив