Ўзбекистон Президенти Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди
20 Июнь 22:15

Ўзбекистон Президенти Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда референдум орқали мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритишни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири ЎР Президенти матбуот хизматига таяниб.

«Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш ва уни референдум орқали қабул қилишни таклиф қиламан», - деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг қайд этишича, амалдаги қонунчиликка кўра, парламентнинг ўзи Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга, бироқ бу ўзгартишлар халқ хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилса яхши бўларди.

«Ўйлайманки, агар биз фуқароларимизнинг фикри ва қўллаб-қувватлашидан келиб чиқиб, референдум орқали Конституциявий ислоҳотларни амалга оширсак, бу ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», - деди Президент.

Унинг фикрича, бу Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқдир, деган тамойилга тўғри келади.

Шунда ҳар бир юртдошимиз «Ўзбекистоннинг янги Конституцияси – менинг Конституциям» деб ғурур билан дейиши мумкин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Конституцияга ўлим жазосини тақиқловчи моддани киритиш ва парламент ваколатларини кенгайтиришни таклиф қилганди.

Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Бу даврда мамлакат конституциясига 15 марта ўзгартиришлар киритилди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив