Ўзбекистон президентлик сайловида 80,8 фоиз сайловчи овоз берди
25 Октябрь 08:20

Ўзбекистон президентлик сайловида 80,8 фоиз сайловчи овоз берди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайловда иштирок этган сайловчилар сонини очиқлади, деб хабар беради Kazinform МСК матбуот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича, 24 октябрь соат 20:00 га қадар умумий 19 859 127 нафар сайловчидан 16 036 914 нафари, яъни 80,8 фоизи овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда бешта номзод, шу жумладан амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Сайловнинг дастлабки натижалари бугун эълон қилинади.



Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив