Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида 24 поғона юқори кўтарилди
4 Май 15:52

Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида 24 поғона юқори кўтарилди

TASHKENT. Kazinform – 2022 йилнинг сўз эркинлиги индексида Ўзбекистон рейтинги бирданига 24 поғонага яхшиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг таъкидлашича, «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти рейтингига кўра, республика 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилган.

«Шу муносабат билан Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини жамоатчилик фикрини ифода этадиган «тўртинчи ҳокимият»га айлантириш борасида қўйилаётган муҳим қадамларнинг натижаларидан бири бўлган ушбу катта муваффақият билан юртимиз журналистикаси, оммавий ахборот воситалари ва медиа соҳаси вакилларини табриклайман», - деб ёзади Шерзод Асадов.

Таъкидлаб ўтамизки, 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 3 майни Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни (World Press Freedom Day) деб эълон қилган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Янгиликлар

Архив