Ўзбекистонда 1 июлдан ҚҚС маъмуриятчилиги  соддалаштирилади
29 Июнь 15:05

Ўзбекистонда 1 июлдан ҚҚС маъмуриятчилиги  соддалаштирилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти 28 июнда «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Мазкур фармон билан, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган (3 ойга қадар 2 баравар, 6 ойга – 5 баравар, 12 ойга – 10 баравар, кейинги ҳар 12 ойда эса ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 баравари миқдорида) ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинмоқда.

2022 йил 1 июлдан ҚҚС маъмуриятчилиги ҳам соддалаштирилади. Мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилиши таъкидланмоқда.

Солиқ органлари мониторинги давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлиши мумкин.

Ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив